UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Международный

Хорватия

Никола Калинич - 45', Иван Перишич - 87'

Чемпионат Европы. Группа D .

22/06/2016, 01:00

1
:
2
Тугади

Испания

Альваро Мората - 7'

Стадион: Matmut Atlantique, 37245 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
29'  Марко Рог
45'  Никола Калинич
45'  Иван Перишич
70'  Шиме Врсалько
70'  Дарио Срна
82'  Марко Рог (Матео Ковачич)
87'  Иван Перишич
87'  Никола Калинич
88'  Иван Перишич
90'  Марко Пьяца (Дуйе Чоп)
90'  Иван Перишич (Андрей Крамарич)
7'  Альваро Мората
7'  Сеск Фабрегас
60'  Hoлитo (Бруно Сориано)
67'  Альваро Мората (Ариц Адурис)
72'  Серхио Рамос
84'  Сеск Фабрегас (Тиаго Алькантара)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Хорватия - Испания 2:1! Демак бу гуруҳда Хорватия пешқадам! Испания эса иккинчи ўрин билан плей-оффга йўлланма олди.
  • Хорватия: Иван Перишич ўрнига Крамарич майдонга тушди.
  • Хорватия: Пьяца ўрнига Чоп майдонга тушди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    Перишич голни футболкасини ечиб нишонлангани учун огоҳлантирилди.
  • 87'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ПЕРИШИЧ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ГОЛАЦЦО!!!! ҚОЙИЛ ПЕРИШИЧ!!!! Перишич ўнг қанотдан катта тезликда ёриб кирди Де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига тўпни аниқ йўналтирди. Де Хеа бу вазиятда ҳеч нарса қила олмади! Хорватия ҳисобда олдинга ўтиб олди - 2:1!
  • 84'
    Испания: Фабрегас ўрнига Тьяго Алькантара майдонга тушди.
  • 82'
    Хорватия: Рог ўрнига Матео Ковачич майдонга тушди.
  • 79'
    Испания эътиборни ҳужумга қаратмоқда.
  • 77'
    Испаниянинг ҳужуми. Рамос ҳаводаги курашда ғолиб чиқди ва тўпга боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 75'
    Хорватия ҳужумга ўтмоқда. Ракитичнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ кетди.
  • 74'
    Тўғриси айтиш керак, у вазиятда ҳакам пенальти беришга шошилди. Субашич эса катта маҳорат кўрсатди.
  • ҚОЙИЛ!!! СУБАШИЧ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Рамос пенальтини голга айлантира олмади. Хорватия дарвозабони Субашич кучли йўлланган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
  • 71'
    Хорватия футболчилари Срна ва Врсалькога огоҳлантириш.
  • 70'
    Хорватия дарвозаси томон пенальти.
  • 68'
    Рамоснинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ бўлди.
  • 67'
    Испания: Мората ўрнига Адуриз майдонга чиқди.
  • 65'
    Испаниянинг узоқ давом этган ҳужуми Альбанинг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
  • Факт: Калинич Испания терма жамоасининг Европа чемпионатларидаги "қуруқ" сериясига барҳам берди. Бу серия 733 дақиқа давом этди.
  • 61'
    Хорватия ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, ҳужум қилишга эътибор қаратмоқда. Яъни улар дурангдан кўра ғалаба тотлироқлигини яхши сезишмоқда. Чунки ушбу гуруҳдаги 2-ўрин соҳиби нимчорак финалда Италияга дуч келади. Хорватия буни истамаяпти.
  • 60'
    Испания: Нолито ўрнига Бруно Сориано майдонга тушди.
  • 57'
    Хорватиянинг ажойиб ҳужуми!!!!! Перишичнинг чиройли финтлари, Срнанинг қанотдан ёриб кириши ва Де Хеанинг тўпга чиқишдаги хатоси Испанияга қимматга тушиши мумкин эди. Пьяцанинг чалқанча услубдаги зарбасига бирозгина аниқлик етишганига жуда чиройли гол гувоҳига айланардик.
  • 56'
    Ракитичнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Рамос бартараф этди.
  • 55'
    Хорватия жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 53'
    Жорди Альбанинг тўп оширишидан сўнг Мората дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.
  • 51'
    Чорлука ҳимояда ишончли ўйнади ва ҳужумга ўтган Жорди Альбани зарарсизлантира олди.
  • 50'
    "Қизил фурия" тўпни тўлиқ назорат қилмоқда.
  • 48'
    Испаниянинг бу галги ҳужумини ҳам Давид Силва ривожлантирди. Хуанфраннинг тепган зарбаси эса ноаниқ кетди.
  • 46'
    Иккинчи тайм старт олди.
  • Биринчи тайм тугаи. Танаффус! Хорватия - Испания баҳсида ҳозирча кучлар тенг келмоқда.
  • 45'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КАЛИНИЧ! Хорватиянинг чап қанот орқали ривожланган ажойиб ҳужумини Калинич ўзининг аниқ зарбаси орқали самарали якунади. Перешичнинг жарима майдончаси томон оширган тўпига Калинич ўз вақтида зарба йўллади ва мувозанатни тиклади - 1:1.
  • 43'
    Альваро Мората жуда яхши имкониятни қўлдан бой берди. Хорватия ҳимоячилари Моратани эътибордан четда қолдиришганди. Моратани ўзи ҳам жамоадошидан бу каби нозик узатмани кутмади чоғи тўпни қабул қилишда кеч қолди. Субашич эса буни ўз вақтида кўра олди ва тўпни ушлаб олди.
  • 41'
    Хуанфран ўз қанотидан жарима майдончаси олдига қадар келди ва тўпни оширмоқчи бўлди. Унинг ошириб берган тўпи дарвозага йўлланган зарба каби хавфлироқ кўриниш олди. Лекин тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
  • 39'
    Дарио Срнанинг ўз қанотидан ошириб берган тўпига Перишич боши билан зарба берди. Ноаниқ.
  • 36'
    Хорватияда ўйинни ўз қўлга оладиган етакчи Модрич етишмаяпти. Ракитич ҳам фаол ўйнашга интилмоқда. Лекин Модрич сингари ўйинни қуришни эплолмаяпти. Майдон маркази Испанияга бой берилмоқда.
  • 33'
    Хорватия майдон мркази олдидан жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига ошириб берилган тўпга Чорлука боши билан зарба берди. Аммо тўп мўлжалга аниқ бормади.
  • 31'
    Хорватия охирги дақиқаларда ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уриниб кўрмоқда.
  • 29'
    Рог Фабрегасга нисбатан қоидани бузди ва ҳакамнинг сариқ карточкасига лойиқ топилди.
  • 29'
    Испания бу сафарги бурчак зарбасидан ҳам ўзи истаганидек самарали фойдалана олмади. Субашич хавфни бартараф этди.
  • 28'
    Испаниянинг навбатдаги ҳужумини Нолито ўзининг аниқ зарбаси орқали нуқта қўймоқчи бўлганди. Аммо унинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўгартирди. Бурчак зарбаси.
  • 26'
    Давид Силванинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
  • 25'
    Пьяца жарима майдончасига кириб бораётган Давид Силвани хавфли ҳудудда йиқитди. Жарима зарбаси. Тўп олдида Силванинг ўзи.
  • 23'
    Давид Силванинг жарима майдончаси олдидан тепган кучли зарбасини Субашич қўлидан чиқариб юборди. Лекин Хорватия ҳимоячилари ўз вақтида бу вазиятни юмшатишди.
  • 21'
    Давид Силва ўзининг ажойиб ва кутилмаган паси орқали Фабрегасни яхши вазиятга чиқарганди. Бироқ Субашич буни ўз вақтида пайқади ва тўпни биринчи бўлиб эгалик қилди.
  • Хорватия терма жамоаси етакчилари Лука Модрич ва Марио Манжукич жароҳатлари сабаб бугунги ўйинда иштирок этишмаяпти. Айнан уларнинг йўқлиги ҳам Хорватиянинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Лекин Хорватия шунга қарамай Испанияга етарли қаршилик қилишга интилмоқда.
  • 18'
    Хорватиянинг ҳужуми пайтида Рамос тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси эса Хорватияга наф келтирмади.
  • 17'
    Хорватия ҳам имкон қадар ҳужум уюштиришга, олдинга ўтишга интилмоқда.
  • 15'
    Испания тўп билан қандай муомалада бўлишни яхши билади. Уларнинг ҳар бир олдинга ўтишлари Хорватия ҳимоячиларига катта ташвиш туғдирмоқда.
  • 15'
    Испания тўп билан қандай муомалада бўлишни яхши билади. Уларнинг ҳар бир олдинга ўтишлари Хорватия ҳимоячиларига катта ташвиш туғдирмоқда.
  • 13'
    Уҳҳҳҳҳҳ! Де Хеанинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушиши мумкин эди. Ракитич бўш қолган дарвозани нишонга олишга бироз адашди. Тўп устунга тегиб майдонга қайтди. Де Хеа тўпни ўйинга киритишда ёш болаларга ўхшаб хатога йўл қўйганди.
  • 12'
    Хорватия ҳам Де Хеа дарвозаси томон илк аниқ зарбани йўллади. Калиничнинг узоқдан тепган зарбасини Де Хеа майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан эса хорватияликлар унумли фойдалана олишмади.
  • 11'
    Испания ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди.
  • 9'
    "Қизил фурия" яна олдинга ўтди. Бу сафар улар томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли чиқди.
  • 8'
    Испаниянинг дастлабки хавфли ҳужуми Хорватия дарвозасини ишғол этилиши билан якун топди.
  • 7'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АЛЬВАРО МОРАТА! Испаниянинг одатдагидек ажойиб ҳужуми Силва ҳамда Фабрегас томонидан ташкил этилди. Сеск Фабрегаснинг дарвозага тепган тўпини Мората аниқроқ бўлиши учун оёғини қўйиб тўрга жойлаб қўйди - 0:1!
  • 6'
    Испания ўнг қанот орқали олдинга ўтди. Хуанфран томонидан жарима майдонига ошириб берилган тўп тўғри Субашичнинг қўлига бориб тушди.
  • 5'
    Хорватия тўпни нисбатан кўпроқ ўзида сақлаб турибди. Испания эса ҳозирча тўп назоратини қайтариб олиш борасида бош қотирмоқда.
  • 3'
    Ҳозирча жамоалар ҳужум қилишга шошилишаётгани йўқ.
  • Испаниянинг резерв либоси, яъни оқ рангдаги формаси жуда чиройли экан...
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Бугунги беллашувни Бьорн Кейперс (Голландия) бошқариб боради.
  • Бу баҳсда жамоалар гуруҳда ким биринчи ўринни қўлга киритиши борасида кураш олиб боришади.
  • Энди навбат Хорватия давлат мадҳиясига...
  • Испания давлат мадҳияси жаранг солмоқда...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
  • Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Хуанфран, Рамос, Иньеста, Бускетс, Сильва, Фабрегас, Нолито, Мората.
  • Хорватия – Субашич, Чорлука, Врсалько, Срна, Едвай, Ракитич, Бадель, Перишич, Рог, Пьяца, Калинич.
  • Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Хорватия - Испания учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб борасиз.
Яндекс.Метрика