UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади  7 13:50Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи  1 13:21"Бунёдкор"да янги мураббий иш бошлади   3 13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  2 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  5 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  4 11:54Расман: "Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди  5 11:27"Барселона"да мавсум бошланмай туриб иккинчи йўқотиш  5 10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  6 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  6 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  18 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  3 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  6 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  6 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  57

Международный

Германия

Шкодран Мустафи - 19', Бастиан Швайнштайгер - 90'

Чемпионат Европы. Группа C .

13/06/2016, 00:00

0
:
2
Тугади

Украина

Стадион: 43035 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
19'  Шкодран Мустафи
19'  Тони Кроос
78'  Юлиан Дракслер (Андре Шюррле)
90'  Марио Гетце (Бастиан Швайнштайгер)
90'  Бастиан Швайнштайгер
90'  Месут Озил
66'  Роман Зозуля (Евгений Селезнев)
68'  Евгений Коноплянка
73'  Виктор Коваленко (Александр Зинченко)
  • Учрашувни сизлар учун Нарзулла шарҳлаб борди, кейинги ўйинларгача ўзингизни асранг!
  • 90+3'
    ЎЙИН ТУГАДИ! Германия Украинани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди
  • 90+2'
    ГОООООООООООООООООООООООЛ! БАСТИАААААААААААН ШВАЙНШТАЙГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! 2:0. Германия қарши ҳужумга ўтди, Озил чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб жарима майдони ичидаги Бастианни "кўрди", Швайнштайгер осонгина дарвозани ишғол қилди!
  • 90'
    Уч дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    Германияда ўзгариш. Гётце ўрнига Швайнштайгер тушди
  • 87'
    Хавфли вазият! Сал қолса Мустафи ҳозир ўз дарвозасига гол уриши мумкин эди,
  • 85'
    ПЯТООООООООООООВ! Озилнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасини қайтардИ!
  • 83'
    Пятов Нойердан ҳеч бир жабҳада ортда қолмоқчи эмас, ҳозир у жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтариб юборди
  • 82'
    ЗАРБА! Ҳозир майдонда пайдо бўлган Шюрлленинг бурама зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди
  • 80'
    Охирги 15 дақиқада Украина терма жамоаси аъзолари дарвоза томон умуман зарба бера олишмади, Германияда 5та зарба ва 2та аниқ зарба
  • 77'
    Германияда ўзгариш. Дракслер ўрнига Шюррле тушди
  • 76'
    ЗАРБАААААА! Томас Мюллернинг ерлатиб берган кучли зарбасидан сўнг тўпни Пятов қайтарди, бурчак тўпи
  • 74'
    Украина сафида ўзгариш. Коваленко ўрнига Зинченко тушди
  • 73'
    Мюллер жарима майдонига кириб борди, аммо зарба бера олмади. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди
  • 71'
    Биринчи ва иккинчи бўлим бир бирига умуман ўхшамаяпти, қайтариб беринг биринчи бўлимни бизга
  • 67'
    Огоҳлантириш. Коноплянка
  • 65'
    Украина сафида ўзгариш: Зозуля ўрнига Селезнёв тушди
  • 62'
    Ҳозирча немислар сафидаги энг нўноқ футболчи Гётце бўлиб турибди
  • 60'
    ЗАРБАААААААААААА! ХЕДИРАААААААААААААА! Чамаси 22 метрлардан йўлланган зарбани Пятов ҳам Нойердан қолишмаслигини намойиш этди.
  • 58'
    Ўйин темпи жуда баланд, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар камроқ
  • 56'
    ЗАРБАААААААА! РАКИЦКИЙЙЙ! Ярославнинг кучли зарбасини Нойер қайтарди
  • 56'
    Украина жарима тўпига эга бўлди
  • 54'
    Андрей Шевченко! Йўқ у майдонга тушмайди, Украина мураббийлар штаби вакили футболчиларни яхшилаб уришиб берди, "бу нимаси боллар ўйнамасизларми" деди шекилли
  • 53'
    Немислар ҳужумда бир бирларини баъзида тушунмай қолишмоқда, қандайдир бирдамлик йўқдек ҳужумда
  • 51'
    ЗАРБАААААААА! ТОНИ КРОООС! "Реал" футболчиси кучли зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
  • 48'
    Германия биринчи бўлимда бўлгани каби таймни ҳужумлар билан бошлади
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 15 дақиқа дам оламиз ва яна қайтамиз
  • 45+1'
    Дастлабки бўлим якунига етди. Ҳозирча 1:0, Германия олдинда
  • 45'
    Биринчи бўлим яна 1 дақиқа давом этади
  • 45'
    Бурчак тўпидан сўнг Хачериди тўпга сакради, бироқ Нойер қўллари билан тўпни ушлаб олди ва ҳеч кимга бермайман деди
  • 44'
    Шевчук чап томондан тўпни жарима майдонига оширди, яна ўша Боатенг тўпни қайтарди
  • 43'
    Украиналик мухлислар ўз футболчиларини қўллаб қувватлашмоқда: "Молодцы, молодцы, молодцы" деган ҳайқириқлар янграмоқда
  • 42'
    Тайм сўнггида устунлик Украина томонида десам ҳеч ким мени уришмаса керак
  • 40'
    Дракслер чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Мюллер эса тўпни тўхтатишда "калла" қўйди
  • 38'
    Украина гол урди, лекин Ярмоленко ўйиндан ташқари ҳолатда эди...
  • 37'
    Ярмоленко жарима майдонига кириб келди ва нариги қанотдаги Коноплянкани тўп билан таъминлади, унинг зарбаси Нойердан ўтиб дарвозага борди, аммо Боатенг тўпни чизиқ устидан қайтарди! Голни аниқлаш тизими гол эмас деб кўрсатди!
  • 36'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Сал қолишга сал қолди! Украина ҳисобни тенглаштиришга жуда ва жуда яқин эди
  • 35'
    Всё таки Нойер дунёнинг биринчи рақамли дарвозабони... Бу эса Азиз Нурийнинг фикри...
  • 34'
    Германия - Украина. Ман кўрган ўйинлар ичидаги энг қизиқарлиси бўляпти, деб ёзади сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов
  • 31'
    ЗАРБА! Шевчукнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди
  • 31'
    Украина рақиб Жаҳон чемпиони экан деб ҳимояда ўйнаётгани йўқ, уялмай ҳужумга ўтмоқда, бу жуда яхши, иккала жамоа ҳам ҳужум қилаверсин, биз голлар кўраверайлик)
  • 29'
    ЗАРБАААААААААААААААА! ПЯТОООООООООООВ! Сами Хедира жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, Андрей Пятов тўпни қайтарди, эээ пять баҳо сенга Андрейжон
  • 26'
    ЗАРБААААААААААА! ҚАНДАЙ СЕЙВ! Бурчак тўпидан сўнг Хачериди боши билан дарвозага зара берди, Нойер қойилмақом тарзда тўпни қайтарди, маладес!
  • 25'
    Украинада жарима тўпи. Коноплянканинг узатган тўпини Мюллер майдондан чиғариб юборди, бурчак тўпи
  • 23'
    Немислар бурчак тўпини амалга оширишди, Мустафи ҳаводаги курашда Пятовни йиқитди, ҳакам ҳужумдаги фолни қайд этди
  • 23'
    Германияликлар сафида энг фаол бу Тони Кроос
  • 21'
    Ҳисоб очилгач немислар қандай ўйнашади? Кўрамиз кузатамиз. Ҳали барчаси олдинда
  • 19'
    ГОООООООООООООООООООООЛ! ШКОДРАН МУСТАФИИИИИИИИИИИИИ! 1:0. Жарима тўпини Тони Кроос амалга оширди, ҳаволатиб узатилган тўпни Мустафи боши билан Пятов қўриқлаётган дарвозага йўллаб ҳисобни очди.
  • 19'
    Томас Мюллер жарима тўпи ишлади, тўп ёнида Кроос ва Озил
  • 17'
    ФАКТ! Украина ЕВРО-2016дан олдинги охирги 5та ўйиннинг ҳеч бирида ютқазгани йўқ (4 ғалаба, 1 дуранг)
  • 15'
    Тони Кроос майдон марказида Коваленкога нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакамга қараб тиржайиб турибди, бунақамасда Тони
  • 14'
    Фоменко ҳамон ўз ўрнида хотиржам ўтирибди, Лёв эса бир неча марта ўрнидан туриб шогирдларига бақиришга ҳам улгурди
  • 12'
    ЗАРБАААААААААА! Хавфли вазиятлар 2:1 бўлди. Йонас Хектор жарима майдони ичида пайдо бўлди, аммо унинг зарбаси ўхшамади
  • 10'
    Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ўтди, устунлик немислар томонида, хавфли вазиятлар бўйича 1:1
  • 9'
    Жером Боатенг ўзини худди плеймейкер деб ўйлаяпти, иккинчи марта тўпни жуда ҳам ноаниқ тарзда оширмоқда... бас қила қол энди
  • 8'
    ФАКТ! Германия ва Украина ўртасидаги 5та ўйиннинг ҳеч бирида Украина ғолиб бўлмаган. Немисларда 2та ғалаба ва 3та дуранг
  • 6'
    Тўпни немислар ўзларида сақлаб туришибди, ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Мюллер тўхтата олмади
  • 5'
    Кўпчилик Германиянинг энг кучсиз чизиғи деб ҳимояни айтишмоқда. Лекин қолган чизиқлар жуда кучли, буни ҳам тан олиш керак
  • 4'
    ЗАРБААААААААААААА! Украинанинг жавоби, Коноплянканинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Нойер чиройли сейв билан қайтарди. Ажойиб старт, давом этамиз
  • 3'
    ЗАРБАААА! Учрашувдаги илк зарбани Дракслер йўллади, ноаниқ. Немислар тезкор ҳужумлар билан бошлашди, бу кутилганди ҳам
  • 2'
    Йоахим Лёв қиммат футболкани кийиб олган ва ўрнидан туриб олган, Михаил Фоменко эса классик услубда кийинган. Кастюм шим ва жойида ўтирибди, ҳозирча
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Учрашувни Германия футболчилари бошлаб беришади. Мюллер ва Гётце бўлса керак
  • Демак ўйин бошланишига барчаси шай, амалдаги Жаҳон чемпионлари Европа чемпионлиги учун курашни бошлашмоқда...
  • Навбат Германия давлат мадҳиясига
  • Лилль шаҳридаги стадионга украиналик машҳур собиқ боксчи Виталий Кличко ҳам ташриф буюрган
  • Дастлаб Украина давлат мадҳияси янграмоқда, мухлислар уни жўр бўлиб куйлашмоқда
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келди, мухлислар ажойиб муҳитни юзага келтиришди, шунчаки дахшат
  • ФАКТ: Германия 11 марта Европа чемпионатида иштирок этган ва биринчи ўйинда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган!
  • Баҳсни англиялик Мартин Аткинсон бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ҳакам аслида полициячи эканлигини кўпчилик билмаса керак.
  • Лилль шаҳридаги "Пьер Моруа" стадионида иккала жамоа мухлислар билан тўлиб тошган... Байрамона кайфият ҳукмрон. Бу стадионда ҳам қолганларида бўлгани каби қисқа очилиш маросими бўлиб ўтади
  • Ушбу гуруҳдан ўрин олган биринчи ўйин якунланди. Унда Польша терма жамоаси Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди
  • Иккала жамоа бош мураббийлари 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланишади. Йоахим Лёв бугун ҳужумда Марио Гётцени ўйнатишга қарор қилди. Михаил Фоменко эса таянч ярим ҳимосида Степаненко ва Сидорчукни ўйнатади.
  • Ўйинни сизлар учун Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб боради. Ухлаб қолманг
  • Украина: 12.Пятов, 3.Хачериди, 6.Степаненко, 7.Ярмоленко, 8.Зозуля, 9.Коваленко, 10.Коноплянка, 13.Шевчук, 16.Сидорчук, 17.Федецкий, 20.Ракицкий.
  • Германия: 1.Нойер, 2.Мустафи, 3.Гектор, 4.Хёведес, 6.Хедира, 8.Озил, 11.Дракслер, 13.Мюллер, 17.Боатенг, 18.Кроос, 19.Гётце
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионати "C" гуруҳи, 1-туридан ўрин олган Германия - Украина ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика