UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  6 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  1 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  1 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  4 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   12 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   1 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  1 22:51"Акрон" ғалаба қозонди, Эсанов тўлиқ ўйнади   6 22:42Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1  0 22:25Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди  13 22:12Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  31 22:08ПРО-Лига. "Машъал" ўз майдонида "Арал"га имконият қолдирмади  1 21:46Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"   8 21:40Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"   3 21:28Эшитдик-да! Ҳусановнинг жамоадоши "Аталанта"га ўтмоқда  2

Международный

Швейцария

Чемпионат Европы. Группа A .

20/06/2016, 00:00

0
:
0
Тугади

Франция

Стадион: 45616 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
74'  Брель Эмболо (Харис Сеферович)
79'  Джердан Шакири (Желсон Фернандеш)
86'  Адмир Мехмеди (Михаэль Ланг)
25'  Адиль Рами
63'  Кингсли Коман (Димитри Пайе)
77'  Антуан Гризманн (Блез Матюиди)
83'  Лоран Косельни
  • 90+2'
    ЎЙИН ТУГАДИ! Франция гуруҳда биринчи, Швейцария эса 2-ўринни банд этди
  • 90'
    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 89'
    ФАКТ! Швейцарияда 4 марта футболка йирилиб кетди, жамоа рақиб дарвозаси томон умуман аниқ зарба бергани йўқ!
  • 88'
    Пайе жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбаси Погбага тегиб майдонни тарк этди!
  • 87'
    Ўзгариш. Швейцария. Мехмеди ўрнига Ланг тушди
  • 84'
    ЯНА! ЯНА! Гранит Жаканинг футболкаси бир ўйинда иккинчи бор йиртилиб кетди! Бу нимаси? Пума компанияси шунчаки сифатсиз форма тайёрлайдими?
  • 83'
    Огоҳлантириш. Лоран Косельни
  • 80'
    ЗАРБААААААААААА! ПАЙЕЕЕЕЕЕ! Погбанинг пасидан сўнг Пайе зарба берди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
  • 79'
    Ўзгариш. Швейцария. Шакири ўрнига Желсон Фернандес тушди
  • 77'
    Ўзгариш. Франция. Гризманн ўрнига Матюиди тушди
  • 75'
    ЗАРБААААААААААААААААААААААА! ПААААЙЙЙЙЙЙЙЙЙЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! Қандай вазият! Сиссоко ўнг қанотдан жуда катта тезликда олдинга ўтди ва қарама қарши қанотда очиқ турган Пайега тўпни узатди, Димитри ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмай дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига ва кейин ерга тегиб майдонга қайтди!
  • 72'
    Ўзгариш. Швейцария. Эмболо ўрнига Сеферович тушди
  • 71'
    Швейцарияни дуранг қониқтиради шу боис тўпни ўзида сақлаб турибди
  • 66'
    Эмболо ва Косельни тўқнаш кетишди. Иккаласи ҳам оғриқ сезмоқда
  • 64'
    Швейцария бурчак тўпига эга бўлди, Шакирининг зарбаси тўғри дарвоза томон борди, бироз ноаниқ
  • 63'
    Ўзгариш. Франция. Коман ўрнига Пайе тушди
  • 62'
    Сиссоко ва Санья ажойиб комбинация ташкил этишди, аммо Сиссоко сирғаниб кетди ва ҳужум узилиб қолди
  • 60'
    Учрашувнинг бир соати ортда қолди. Ҳозирча жамоалар гол уришмади
  • 57'
    ЗАРБАААА! ГРИЗМААААААААН! Антуаннинг зарбасини Зоммер қийинчилик билан қайтарди!
  • 54'
    БААААААААААМ! Бехрами ва Гризманн тўп учун курашишди, натижада тўп ёрилиб кетди! Биринчи бўлимда футболкалар йиртилиб кетганди, энди тўп...
  • 53'
    ЗАРБААА! Жиньякнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Зоммер ушлаб олди
  • 52'
    Франция кейинги босқичга чиқиб бўлган, Швейцария бугун дуранг ўйнаса ҳам кейинги босқичга чиқади... балки шунинг учун ҳисоб очилмагандир ҳалиям
  • 48'
    Димитри Пайе захирадагилар билан чигалёзди машқларини бажаришни бошлади
  • 47'
    Эмболо ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, Косельни тўпни қайтариб юборди
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
  • 44'
    ЗАРБА! Жемаилининг зарбаси анча юқорига қараб кетди
  • 42'
    Оббо! Эмболонинг футболкаси ҳам йиритилиб кетди! Бу ҳақиқатдан ҳам сифатсиз либослар!
  • 41'
    Биринчи бўлим якунига етиб бормоқда... Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ
  • 35'
    Энди Гранит Жаканинг футболкаси йиртилиб кетди, Погба уни тортиб йиртиб юборди...сифатсиз формаларми?
  • 35'
    Французлар 10га яқин бурчак тўпи тепишди...аммо бари фойдасиз
  • 33'
    Франция яна бир бурчак тўпига эга бўлди, оширилган тўп ҳимоячилар томонидан бартараф этилди
  • 28'
    Дастлабки дақиқалар Франциянинг устунлиги остида ўтганди, энди ташаббус Швейцарияда
  • 26'
    ЗАРБА! Эмболо жарима майдони ичига кириб зарба берди, тўп Косельни томонидан қайтарилди
  • 24'
    Огоҳлантириш. Одил Рами
  • 24'
    Франция кетма-кет 3 марта бурчак тўпига эга бўлди, охиргисида Рами ҳавода Мехмедининг бошига зарба бериб юборди
  • 22'
    Кабай бурчак тўпини амалга оширди, тўп қайтарилди, аммо нариги томондан бурчак тўпи тепилади энди
  • 21'
    Коман тезкор қарши ҳужумга ўтди, унинг тўп узатиши Гризманн учун жуда ноаниқ келди...
  • 20'
    ЗАРБА! Мехмедининг зарбаси ноаниқ кетди
  • 20'
    Погбанинг пасидан сўнг Жиньяк зарба бера олмади
  • 19'
    Погба дастлабки 20 дақиқада учта зарба берди, иккитасини посбон қайтарди, биттаси тўсинга тегиб қайтди
  • 16'
    ЗАРБААААААААА! ПОГБАААААААААААААААААААААААААА! Дарвоза тўсинига тегиб қайтди! УХХХХХХХ Поль!
  • 13'
    ЗАРБАААААААААААААААААААААА! ПОГБАААААААААААААААААА! Бу сафар чап оёқда ўткир бурчакдан зарба берилди, яна ўша Зоммер тўпни қайтаришга эришди! Поль анча фаол ўйнамоқда
  • 12'
    ЗАРБААААААААА! ПОГБААА! Жарима майдони ташқарисида бир рақибни алдаб дарвозага зарба берилди, Зоммер тўпни қайтарди!
  • 10'
    Адмир Меҳмеди футболкасини алмаштирди, йўқ рақиб билан эмас, шунчаки йиртилиб кетгани учун янги футболка беришди, битта комплект эмас экан яхшиям
  • 8'
    ЗАРБА! Швейцарияликлар бурчак тўпини амалга оширишди, Шаарнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг Журу дарвозага зарба берди, Погба жамоасини қутқарди!
  • 6'
    Ухххх! Лихтштайнер ҳужумга ўтди, аммо Одил Рами тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни баратарф этди
  • 3'
    Ўйин темпи у қадар юқори эмас
  • 2'
    Франция бурчак тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Франция давлат мадҳияси
  • Швейцария давлат мадҳияси
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келди
  • Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоаси кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Нголо Канте, Димитри Пайе ва Оливье Жиру каби етакчиларга дам беришга қарор қилди
  • Франция: Льорис, Санья, Рами, Косельни, Эвра, Кабай, Сиссоко, Погба, Гризманн, Жиньяк, Коман
  • Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Шаар, Журу, Родригез, Бехрами, Жака, Жемаили, Мехмеди, Шакири, Эмболо
  • Хизматингизда Нарзулла бўлади
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. ЕВРО-2016 доирасидаги Швейцария - Франция учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика