UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Алькантара "Барселона"дан кетди. Собиқ хавбек Фликнинг штабида бир ой ишлади  2 15:18Вазиятларга бой ўтган учрашувда "Сўғдиёна" Тошкентдан ғалаба билан қайтди ГАЛЕРЕЯ  1 14:56Жейдон Санчо АПЛ грандига ўтиши мумкин  2 14:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор"нинг гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқланди  34 13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  8 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  20 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  1 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  5 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  11 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  7 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  4 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  6 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  11

Международный

Албания

Чемпионат Европы. Группа A .

11/06/2016, 18:00

1
:
0
Тугади

Швейцария

Фабиан Шер - 5'

Стадион: 33805 томошабин

Бош ҳакам: Карлос Веласко Карбалло

45'
90'
23'  Лорик Цана
36'  Лорик Цана
62'  Таулянт Джака (Эргюс Каце)
63'  Эргюс Каце
74'  Одисе Роши (Соколь Чикалеши)
82'  Армандо Садику (Шкельцен Гаши)
89'  Бурим Кукели
90'  Мергим Маврай
5'  Фабиан Шер
5'  Джердан Шакири
14'  Фабиан Шер
62'  Адмир Мехмеди (Брель Эмболо)
67'  Валон Бехрами
76'  Блерим Джемайли (Фабиан Фрай)
88'  Джердан Шакири (Желсон Фернандеш)
  • Учрашув якунланди. Швейцария ҳам ҳудди Франция каби 3 очкони қўлга киритди. Кейинги учрашувларни ҳам CA билан бирга кузатинг.
  • Бугун Албания футболчилари икки марта бирга-бирни йўққа чиқаришди. Ҳар иккисида Зоммер ўзини кўрсатди.
  • 87'
    Ана холооос, Шкелзен Гаши дарвозабон билан яккама-якка вазиятни кўкка совурди. Жамоасига очко олиб келиши мумкин бўлган вазиятдан фойдаланмади.
  • 80'
    Шакири ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни дарвозага йўллади, Бериша ўз жойида. Албания дарвозабони битта тўп ўтказиб юборган бўлса ҳам кўплаб сейвлари эвазига фэнтезида роса очко ишламоқда.
  • 77'
    Яна бир бор Хюсайнинг тўп узатишидан кейин Садикуда имконият юзага келди. Аммо унинг бу галги зарбаси ҳам ноаниқ чиқди.
  • 76'
    Эмболо Сеферовичнинг пасидан сўнг дарвозанинг юқори тўққизлигини нишонга олди, зарбага аниқлик етишмади.
  • 74'
    Албания таркибида Одисе Роши ўрнига Сокол Цикалеши майдонга тушди.
  • 71'
    Яқиндагина Брил Эмболо Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоасига ўтади деган хабар чиққан эди. Ҳозир МЮ скаутлари бежиз унга кўз тикмаганларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Тезлик ва кесма паслари жуда яхши.
  • Ҳарис Сеферовичга бугун гол уриш насиб қилармикин? Учта имкониятни кўкка совурди Ҳарис.
  • 66'
    Албанлар жамоадоши майдонда ётганига қарамай ҳужумни давом эттиришди. Сал бўлмаса қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборишлари мумкин эди. Лекин, Бериша навбатдаги бор жамоасини голдан қутқарди.
  • Ия, Албания таркибида ҳозиргина майдонга тушган Кеис ғирт Турсунбой эканку, рақибларни "иштон"идан тортиб юрибди. )
  • 62'
    Швейцария таркибида Адмир Мехмеди ўрнига Брил Эмболо майдонга тушди. Албанияда эса Таулант Жака ўрнига Кеис тушди.
  • 60'
    Жемаили иккита рақибни чиройли тарзда ортда қолдиргач, кейинги ҳаракатида йиқилиб тушди.
  • 59'
    Йигитлар нима қилаяпсизлар? Иккинчи бўлим анча зерикарли ўтмоқда. Мухлисларга ҳужумларга бой ўйин керак.
  • 53'
    Жаканинг ақлли пасидан кейин Сеферович дарвоза томон кучли ва аниқ зарба йўллади. Бериша бу сафар ҳам ўз ўрнида.
  • 51'
    Хюсай узун пас билан Садикуга имкон яратишга уриниб кўрди, ҳужумчи тўпга бироз улгурмади.
  • 49'
    Рикардо Родригес Шакирини олдинга чорлади, Жердан шеригининг пасига салгина кеч қолди.
  • Иккинчи бўлимга старт берилди. Давом этамиз.
  • Карлос Веласко ҳуштагини чалди ва биринчи бўлим якунланганини тасдиқлади. Танаффус!
  • 43'
    Сеферовичдан Подольски услубида "пушка", Лекин Бериша ўз жойида.
  • 41'
    Блерам Жемаили жуда қулай имкониятдан гол ура олмади, 5 дақиқа олдин у жаримадан дарвоза устунини нишонга олган эди.
  • 36'
    Ана бўлмаса, Албания сардори Лорик Цана жамоасини оғир аҳволда қолдириб кетди. Тўпни қўл билан ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди.
  • 31'
    Армандо Садикууу, бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаган ҳужумчини ўзимизни Шабага ўхшатиш мумкин. )
  • 28'
    Бу Фабиан Шаар дегани ҳаводаги курашларга зўр экан. Бош билан гол урди, рақибни иккала бурчак зарбасини ҳам бартараф этди ҳаводаёқ. Шу темпни ушлаб қол Шаар, шунда кучлироқ жамоага "учасан".
  • 26'
    Таулант Жакааа, кучли зарба берди, аммо зарбага аниқлик етишмади. Эҳ, гол бўлганда уканга навбат берардинг
  • 25'
    Муғомбир Садику рақибни туртиб юборди.
  • 23'
    Албания сардори Лорик Цана огоҳлантирилди.
  • 19'
    Швейцариянинг қанот ҳимоячилари жамоа ҳужумларида муҳим рол ўйнашмоқда.
  • 16'
    Шакири бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ўйнаб кетилган стандарт муваффақиятли якунланмади. Албанияликларда эркин зарба
  • 15'
    Сеферович ўз жамоасининг қарши ҳужумини якунловчи зарбасини берди. Афсуски тўп Албания дарвозабонининг қўлига келиб тушди
  • 14'
    Албания терма жамоаси чап қанотда жарима зарбаси ишлаб олди, аммо узатма Зоммер томонидан бартараф этилди
  • 13'
    Лихтштайнер тўпни Шакирига оширди, аммо рақиб дарвозаси олдидан қайтаётган Шердан ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ҳакам хуштак чалди
  • 10'
    Йоан Журу опкеп қўйишига жичча қолди.
  • 8'
    Мехмеди Цанага нисбатан хавфли ўйнагани учун швейцарияликлар дарвозаси томон жарима зарьаси белгиланди. Уни учрашувнинг расман мезбонлари кўкка совуришди.
  • 5'
    Гоооооооллл, Фабиан Шаар учрашувда ҳисобни очмоқда. Шакирининг бурчакдан етказиб берган тўпини марказий ҳимоячи рақиб дарвозасига тўғрилаб юборди.
  • 3'
    Янн Зоммер рақиб ҳужумини бартараф этиш учун Нойер услубида югуриб чиқди. Аслида буни Нойер услуби дейиш ҳам нотўғри, Мануэль ҳам стилни "ухлатган". )
  • 1'
    Учрашувга старт берилди. Кеттик...
  • Жамоалар сардорлари Лорик Цана ҳамда Стефан Лихтштайнер ким қайси томонда ўйинни бошлашини аниқлаб олишди.
  • Албания терма жамоаси "Macron" фирмасининг формаларидан фойдаланади. Ўзимизни Андижондан кўриб олишган бўлса керак )
  • Энди эса Албания мамлакати мадҳияси...
  • Швейцария мамлакати мадҳияси янграмоқда.
  • Футболчилар майдонга олиб чиқувчи йўлакчада йиғилишмоқда, биз ҳам йиғилмоқдамиз. Бугунги ўйинни сизлар учун Ноттингемпдаги қасрдан шарҳлаб борамиз. :)
  • Бугун ҳар икки терма жамоада ҳам Жака бор. Катта Жака Таулант Албанияда, кичиги Гранит эса Швейцария сафида тўп тепади.
  • Швейцария: Цоммер, Лихтштайнер, Шаар, Журу, Родригес, Бехрами, Жемаили, Жака, Шакири, Сеферович, Мехмеди.
  • Албания: Бериша, Хюсай, Цана, Марвай, Кукели, Абраши, Аголли, Леняни, Жака, Роши, Садику.
  • "A" гуруҳидаги дастлабки учрашув кеча Франция ҳамда Руминия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган эди. Унда французлар ғалаба қозониб гуруҳда пешқадамликни қўлга олгандилар. Бугун томонлардан бири икки ва ундан катта фарқ билан ғалаба қозонадиган бўлса, биринчи ўринга кўтарилиб олади.
  • Ассалом алайкум футболнинг қадрли ишқибозлари! Бугун сизлар билан биргаликда Ноттингемпшерлик Гулливер Албания - Швейцария учрашувини кузатиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Яндекс.Метрика