"Зомин" футболчилари олий лига клубларининг нигоҳида
14 дек 2014 17:40
Янгиликлар
"Зомин" футболчилари олий лига клубларининг нигоҳида
Биринчи лига иштирокчиси Жиззахнинг "Зомин" клубидан келаси йил бир қатор ўйинчилар олий лига клубларига йўл оладиган бўлмоқда.
Айтишларича, жамоанинг тўпупар ўйинчиси Дониёр Исмоиловга "Олмалиқ"дан таклиф бўлган. Шу боис 20 ёшли ҳужумчи яқинда олмалиқликларнинг йиғинида иштирок этади. Маълумот учун Исмоилов жорий мавсум ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди.
Бундан ташқари "Зомин"нинг яна бир иқтидорли аъзоси Достон Нуруллаев ҳам жамоасини ўзгартириш арафасида. 1997 йилда таваллуд топган футболчи бу йил зоминликлар таркибида ўзини кўрсатишга эришди. Натижада унинг иқтидорини пайқаган "Пахтакор" мураббийлари Нуруллаевга шартнома таклиф қилган.
Олинган маълумотларга кўра, Достон "шерлар" билан келишувга эришган.
Фикрлар