

"Ҳар бир ўйин биз учун муҳим ва жуда масъулиятли. Қаршидаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви қиймати юқори аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз. Бригадамиз мазкур беллашувга ҳам ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр",
- деди олий тоифали ҳакам Зокир Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" - "Пахтакор" жамоалари кумуш медали тақдирини ҳал этадиган учрашувда майдонга тушишади.



