UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  63 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Зоир Тўрақулов: “Руҳий ўрадан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Руҳий ўрадан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак”

Кеча Фарғонада кечган “Нефтчи” - “Шўртан” (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зоир Тўрақулов тушкун кайфиятда эди.
Лекин мураббий гарчи жамоаси аламли тарзда мағлубиятга учраган бўлсада, ўйин тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Зоир ака, аввало бугунги ўйин тўғрисида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Нима ҳам дейишим мумкин, Фарғонадан камида дуранг билан қайтишни ўйлагандик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Шогирдларим имкон қадар яхши савияда тўп суришга интилди. Бошқача айтганда, ёшлар бор кучларини бериб ўйнади. Улардан бундан ортиғини талаб қилишнинг иложи йўқ эди. Учрашувда қайд этилган натижадан эса кўнглим тўлмади. 

Афсуски бугун мағлубиятга учрадик. Аслида биринчи голга қадар йигитлар яхши ўйин намойиш этиб келишаётганди. Аммо ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, шогирдларим руҳий ўрага тушиб қолгандек ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда тажриба ҳам барибир ўз сўзини айтди. Шу боис ўйиндан қониққан бўлсамда, натижадан кўнглим тўлмади. Энди кейинги ўйинларга эътибор қаратиб, натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ўзингизга яхши маълумки, биринчи даврадан кейин сафимизни ўнлаб футболчилар тарк этишди. Йўқотишларнинг ўрнини имкониятимиздан келиб чиқиб, тўлдиришга ҳаракат қилдик. “Нефтчи”га қарши ўйиндан олдин ҳам таркиб борасида бир қатор муаммолар бор эди. Шу боис бугун бир нечта ёшларга ишонч билдириб, уларни бошланғич таркибда туширдим. Таркибимиз тўлиқ шаклланмади хали. Футболчилар бир-бирларини тўлиқ тушуниб кетишлари учун вақт керак.

Ёшларни бир текисда ўйнаб кетиши учун озгина вақт керак. Уларга имконият бериб, тарбияласак яқин келажакда ўзларини кўрсатишига ишонаман.

Очиғи, охирги пайтларда жамоанинг омади чопмаётгани учун ҳам кайфияти яхши эмас. Битта ғалаба керак, шундагина руҳий ўрадан чиқиб кетамиз. Умид қиламанки, йигитлар кейинги баҳсларда натижа кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика