Зоҳир Қўзибоев "Шўртан" машғулотларига қўшилди

Xayrulla Xoliqov
15 фев 2018
Айни пайтда Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсум баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Кеча ўз қароргоҳида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаган "Оқ бўрилар" сафига “Машьал” жамоасидаги ўйинлари билан  ёдда қолган Зоҳир Қўзибоев келиб қўшилди. Бу ҳақда қашқадарёлик мухбиримиз Фахриддин Чориев хабар бермоқда.

Шуни таькидлаш жоиз, жамоа машғулотларини Асрор Алиқулов олиб бормоқда. Яна бир янгилик, Тошкентда "Андижон" машғулотларида кўриниш берган ёш дарвозабон Алибек Туробов ҳам "Шўртан"га қайтди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia