UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  1 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   41 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  15 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  27 23:54Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги биринчи интервьюси  22 23:17"Ланс"нинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" ва унинг мухлислари билан хайрлашди  15 23:14Абдуқодир Ҳусанов: "Мен бу ерга соврин ютиш учун келдим"  12 23:02Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!  86 22:49Виталий Денисов фаолиятини Россияда давом эттиради  3 22:30"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди  2 21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  6 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  16 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   47

Зоҳир Қўзибоев: “Насаф”га ўтишимнинг боиси ОЧЛда ўйнаш иштиёқи кучлилик қилди” Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: “Насаф”га ўтишимнинг боиси ОЧЛда ўйнаш иштиёқи кучлилик қилди”

Яқинда “Насаф” ўз сафига тажрибали ҳужумчи Зоҳир Қўзибоевни қўшиб олди.

Эндиликда “Машъал”нинг собиқ футболчисига айланган Қўзибоев бу йил ОЧЛда дебют қилишга яқин турибди. Яқинда Зоҳир билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Зоҳир ака, гарчи ўтган йили сермаҳсуллик кўрсата олмаган бўлсангизда, “Насаф”дан таклиф бўлди. Бу сиз учун кутилмаганда юз бердими ёки қандайдир чорлов бўлишига умид бормиди?
- Тўғриси, кутмагандим. 2015 йилнинг 31 декабрь куни “Машъал” билан амалдаги шартномам ниҳоясига етишини билган “аждарлар” менга таклиф билан чиқди. Ўзим қашқадарёлик бўлганим учун ҳам нафақат вилоятимизнинг балки мамлакатимиздаги етакчи клубларидан бири бўлган “Насаф”ни таклифини рад этиб бўлмасди. Вилоятнинг бош жамоасида ўйнаш мен учун шараф.  

- “Насаф”нинг таклифи яна нимаси билан сизни ўзига жалб этди?
- Жамоа бу йил ҳам Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Менимча ҳар қандай футболчи бу каби нуфузи юқори бўлган чемпионатда ўйнаб ўзини кўрсатишга интилади. Қолаверса “Насаф” ички чемпионатда ҳам совринли ўринлар учун курашиб олиб боради. Мен ҳам бу йил “аждарлар” билан совринларни ютишни истаганим учун таклифни қабул қилдим. ОЧЛда ўйнаб яна миллий терма жамоадан чақирув олишга бор кучим билан харакат қиламан.

- Янги жамоангизда шуғулланаётганингизга ҳам анча бўлди. Хўш, дастлабки таассуротлар қандай?
- Жамоа мени яхши қабул қилди. Бу ерда кўплаб футболчилар билан олдиндан салом-алигимиз бор эди. Айримлари билан эса бирга ўйнаганман ҳам. Янги муҳитга мослашиб кетишимда бу ҳам менга жуда қўл келди.

- Бердиев ва Хомяковнинг машғулотларини таққослаб кўрдингизми?
- Ҳар бир мутахассиснинг футболга ўз қараши бўлади. Машғулотлар ўртасида албатта фарқ сезилди.  

- “Насаф”да сизни янада жиддий рақобат кутиб турибди. Буни айни дамда ўзингиз ҳам яхши тушуниб турган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. “Насаф”да тажрибали ҳужумчилар йиғилган. Албатта кимнинг майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Мен ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, бу ерда ҳам асосий таркибда ўйнамоқчиман.

- Бу йил ўз олдингизга қандай мақсадларни қўймоқдасиз?
- ОЧЛда ўйнаб ўзимни кўратмоқчиман. “Насаф”га голларим билан ёрдам бериш учун келдим. Камида 2014 йилги натижамни такрорлашга харакат қиламан. Насиб қилса бунга эришаман.

- Дарвоқе, “Машъал” сиз учун қадрдон жамоага айланиб қолганди. “Газчилар” ҳам сизни осонликча қўйиб юбормагандир?
- Ҳақиқатдан ҳам “Машъал”да уч йил ўйнадим. Бу вақт оралиғида жамоа мен учун ҳудди иккинчи уйимдек бўлиб қолганди. Клубдаги барча ходим ва футболчилар билан илиқ муносабат ўрнатганмиз. Муборакда ўйнаб футболчи сифатида янада шаклландим деб ўйлайман. Бунинг учун раҳбарият ва мураббийларга миннатдорчилик изҳор этмоқчиман. Албатта менга шартномани узайтириш таклифи бўлганди. Лекин янада ўсишга эришишни истаганим учун “Насаф”га кўчиб ўтишга қарор қилдим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика