UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  0 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  3 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  47

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..." Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..."

"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев "Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Локомотив" чемпионатимизнинг ҳақиқий етакчи жамоаси. Шу боисдан учрашув биз учун икки ҳисса оғир ўтди. Бугунги ўйинга ҳимоявий тактика асосида майдонга тушгандик ва рақибни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи бўлгандик. Бироқ ушбу режамиз амалга ошмай қолди. Лекин шунга қарамай, майдондаги ҳаракат бўйича "Локо"дек жамоага очиқчасига ютқазмадик. Мураббий мени захирадан майдонга тушираётганида берган кўрсатмаларини деярли 50%ни бажардим деб ўйлайман. Кимни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Дисквалификация туфайли учта ўйинни ўтказиб юборгандим. Унга қадар ҳужумда Шаҳбоз Эркинов ҳаракат қилганди. Захирада қолиб кетаётганимга келсак, айни пайтда Эркинов ўйинга кўпроқ тайёрлиги боис мураббийлар Шаҳбозга ишонишмоқда. Рақобат борлиги яхши. Чунки рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Кейинги ўйинларда ўзимни кўрсатиб, асосий таркибда майдонга тушишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир футболчи ўз олдига юқори вазифа қўяди. Ушбу мавсумда ҳам ўзимни яхши тарафлама кўрсатиб, гранд жамоалар назарига тушишни мақсад қилганман. "Насаф"? Ушбу мавзу мен учун ҳам ҳозиргача очиқлигича қолмоқда. Бу воқеа икката клуб ўртасидаги гап. Мен ҳам ҳозиргача нимага бундай бўлганини тушунмай келяпман", - деди Зоҳир Қўзибоев.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика