UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   1 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   10 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  6 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  17 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Танаффус "Бухоро" учун фойдали бўлди деб ўйлайман"

"Бухоро" жамоаси Тошкентда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа аъзолари янги мураббийлар штаби бошчилигида йиғинни олиб бормоқда. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларини кузата туриб "Бухоро"ни ўйинида жонланиш борлигини кўришимиз мумкин. Албатта, расмий ўйин билан ўртоқлик баҳси ўртасида фарқ бўлади. Биз бу борада жамоанинг тажрибали футболчиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Янги мураббийлар штабининг малакали ва тажрибали эканлиги машғулотларда билиниб турибди. Ўйинимизда ўзгаришлар бор яхши томонга. Тактик жиҳатдан ҳам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Жамшид Саидов ва Александр Хомяков жуфтлиги ўз ғоя, фалсафаларини футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилишмоқда. Оралиқда юзага келган танаффус биз учун фойдали бўлди деб ўйлайман. 

Жамоада ишлаётган барча мутахассислар мотивация, курашувчанликни қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар ҳам машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Олдинда кутаётган учрашувларда ҳаммаси ижобий кўриниш олишига ишонаман. 

Биринчи галда ўйинимизда тартиб, ҳаракатларимизда тажоввузкорлик, жанговорлик бўлишини мураббийлар таъкидлашмоқда. Умуман олганда "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек ўтди. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг. Ортга йўл йўқ. Ҳар бир қўлга киритилган очко турнир жадвалидаги ўрнимизга таъсир қилади. Муҳими айни пайтда эгаллаб турган ўрнимизни  яхшилашга эътибор берамиз",- дейди Пиримов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика