

Олинган маълумотларга кўра, бекободлик Зоҳид Абдуллаев айни дамда жамоа билан бирга эмас. Афтидан бош мураббий Андрей Шипилов ҳужум чизиғига ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган 22 ёшли Шаҳзод Убайдуллаевни олиб келиб, Абдуллаев билан дўстона равишда хайрлашишга қарор қилган кўринади.
36 ёшли Зоҳид Абдуллаевга ҳозирда Суперлиганинг бир нечта жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда. Аниқроғи “Қўқон-1912” билан “Сурхон” унинг хизматларига эхтиёж сезмоқда.
Маълумот учун, Абдуллаев 2019 йилги чемпионатда 19та учрашувда майдонга тушиб, ўз активига 5та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.




