UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  0 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  0 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  2 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  18 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  3 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди Янгиликлар

Зоҳид Абдуллаевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди

15 йил мобайнида ўзбек футболи ривожига, Бекобод футболи тараққиётига садоқат билан хизмат қилган Зоҳид Абдуллаев катта футбол билан хайрлашди.

Зоҳид Абдуллаевнинг катта футбол хайрлашув оқшоми Бекобод аҳли учун, Абдуллаевлар хонадони, сулоласи, яқинлари учун бир умр эсда қоларли бўлди. Зўр тантана билан ташкил этилган тадбир “Металлург” стадионига ташриф буюрганларда улкан таассурот қолдирди.

Тадбир “Металлург” маданият уйи ашула ва рақс тўгараги вакилларининг чиқишлари билан бошланди. “Хайрлашув оқшоми”нинг асосий дастури “Металлург” ва “Хўжанд” жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик-назорат учрашуви билан давом эттирилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевнинг ҳуштаги ўйинни тўхтатди. 15-рақамда 15 йил футболда фаолият юритган Зоҳид Абдуллаев ўз ўрнини қадрдон дўсти, жамоадоши Исломбек Исоқжоновга бўшатиб берди. Майдонни тарк этишдан аввал Зоҳид ўзини йиллар давомида чин дилдан қўллаб қувватлаган мухлисларига таъзим бажо этди. Миннатдорлик рамзи сифатида трибуналар томон эсдалик футбол тўпларини тепди. Шундан кейин Халқаро учрашув аъзолари жонли йўлак ташкил этиб, Зоҳидни кийиниш хонасига кузатишди.

Кеча қаҳрамонини тадирлаш маросими эса халқаро учрашув сўнгига олиб қўйилди. Ўртоқлик-назорат учрашуви поёнига етди. Унда “Металлург” комбинацион футбол намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳеч бир сценарийсиз (хайрлашув оқшомларида кўп кузатганимиз – голлар шоуси) муросасиз, қизиқарли курашлар остида ўтган ўйинда мухлислар 3 та голнинг шоҳиди бўлишди. Барча голлар меҳмонлар дарвозасидан жой олди – 3:0. 

Шундан сўнг стадин сухандони тадбир меҳмонлари – “Металлург” клуби муассислари, Зоҳид Абдуллаевнинг мураббийлари, собиқ ва айни пайтдаги сафдошлари, дўстларини таклиф этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси номидан Зоҳид Абдуллаевга эсдалик совғалари топширилди. Сўнгра Бекобод шаҳар ҳоким Н.Бобоев, Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори, “Металлург” ПФК президенти Р.Пирматов Зоҳид Абдуллаевга Бекобод футболи ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун ташаккур айтишди. Миннатдорлик рамзи сифатида “Нексия-3” енгил автомашинаси калити совға қилинди. Зарбоф тўн кийдирилди.

Зоҳид Абдуллаевнинг футболчилик фаолияти якунидаги дил сўзлари мухлислар қалбини титратди: “Кўпчилик футболчилар 23 ёшида фаолиятини якунлашган. Менинг устозларим эса кўча футболида тўп тепиб юрган, чарм тўп сирларидан на билим, на тушунчага эга бўлмаган мендайин бир ҳаваскор йигитни 23 ёшимда катта футболга олиб киришди. Ишонч билдиришди. Ўргатишди. Уларнинг ишончини оқлаганимдан ғоят бахтиёрман. Бекобод футболига садоқат билан 15 йил хизмат қилган бўлсам, бугун мени қўлларида кўтариб, катта футболдан кузатишаяпти. Буларнинг барчаси учун аввало ота онамга, мени шу спорт турига етаклаб келган устозларимга, яқинларимга, менга мухлислик қилган, қўллаб қувватлаган барча барчага – Ўзметкомбинат раҳбариятига, клуб мутасаддиларига, мен билан ишлаган, тўп сурган барча мураббийларим, сафдошларимга бошим ерга теккунча таъзим қиламан. Раҳмат”. 

Зоҳид Абдуллаев дил изҳорларини якунлаб, унинг футболчи сифатида танилиши, шаклланишида улкан ҳисса қўшган мураббий-устозлари Рустам Мирсодиқов, Шавкат Саидовларга зарбоф тўн кийдирди. Тадбир меҳмонларига, сафдошларига, жамоадошларига эсдалик совғаларини улашди. Хайрлашув оқшоми эсдалик учун катта фотосессия билан ннтиҳо топди.


Назорат – ўртоқлик учрашуви

МЕТАЛЛУРГ – ХЎЖАНД – 3:0

Голлар: Шоҳназар Норбеков (16), Эргаш Исмоилов (39), Забихилло Ўринбоев (90)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришод Нугманов, Дониёр Сайловов, Даврон Анваров

Назоратчи: Тимур Галеев

“Металлург”: 87.Акмал Ортиқов, 5.Аббос Отахонов,  8.Саламат Қуттибоев (с), 10.Шоҳназар Норбеков 11.Дамир Темиров, 15.Зоҳид Абдуллаев (7.Исломбек Исоқжонов, 15), 18.Фозил Мусаев, 19.Эргаш Исмоилов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов, 94.Фарҳод Бекмуродов 

Иккинчи таймда заҳирадан майдонга тушганлар: 12.Александр Лобанов, 99.Владимир Вагин, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забихилло Ўринбоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 16.Жасур Холтўраев, 26.Ҳакимхон Аламхонов,  27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Носиржон Абдусаломов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 97.Муҳаммадали Алиқулов. 

“Хўжанд”: 50.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 5.Фирдавс Абдусаломов, 6.Ҳожибой Зиёев, 8. Эҳсон Бобоев, 9.Феруз Холматов, 10.Шоҳрух Махмудхожиев, 20.Самандар Очилов, 21.Фирдавс Чакалов, 62.Жаҳонгир Эргашев (с), 97.Сергей Цканян, 98.Игнатий Сидор.

Захира: 16.Суҳробхўжа Юсупов, 7.Андрей Левковец, 14.Тоҳир Мулладўстов, 18.Далер Ёдгоров, 63.Муҳаммадали Азизбоев, 66.Наимжон Иброҳимзода, 77.Караматулло Саидов.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика