UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  6 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10

Златко Далич: "Голдан сўнг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Златко Далич: "Голдан сўнг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик"

"Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Златко Далич ўз фикрларини билдирди.


"Жамоамни ғалаба билан табриклайман. Фантастик ўйин ўтказдик. Шу билан биргаликда, "Локомотив"ни ҳам ажойиб ўйин билан табриклайман. Улар ҳам ажойиб ўйнашди. Аммо, бугун менинг жамоам кучли эди. Ўйин учун танлаган тактикамиз бугун ўз ишини берди. Айрим вазиятларда эса омад ҳам бизга кулиб боқди. Голдан сўнг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Барчаси ўзимизга боғлиқ эди ва биз буни уддалай олдик. 

Ўзбекистонда ҳеч қачон ютқазмаганим ҳақида кеча ҳам айтиб ўтгандим. Бу ёқимли анъана давом этаётганлигидан хурсандман", - дейди мураббий.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси Умар Абдулраҳмон: "Ал-Айн" аҳлини ушбу ғалаба билан табриклайман. Бугун биз тактик жиҳатдан идеал ўйин намойиш этдик. Керакли вақтда гол киритиб олдик ва ўйин охиригача ушбу ҳисобни ушлаб қолиш қийинчилик туғдиргани йўқ. "Локомотив"га бошқа турнирларда омад тилайман".


Мураббий: Аввалги босқичда ҳам ўз майдонимизда дуранг ўйнаб, сафарда ғалаба қозонгандик. Бу шогирдларим менинг кўрсатмаларимни мукаммал бажараётганликларидан далолат. Биз "Локомотив"дек идеал формада эмасдик. Насиб қилса, албатта ўз формамизга кириб оламиз. Бу биз учун иккинчи ярим финал ва бу ажойиб натижа. 


Умар Абдулраҳмон: Европа топ жамоалари? Мен "Ал-Айн" билан ОЧЛда ғолиб чиқмоқчиман.


Мураббий: Мухлислар томонидан яратилган муҳит бизга ёрдам берди. Бундан хурсандмиз. Тўғри, сизлар хурсанд эмассизлар. Бироқ, айни пайтда биз жуда хурсандмиз.

Биз учун ўз майдонимиздаги дастлабки ўйин қийин бўлганди. Ўшанда иссиқда, шунингдек, босим остида ва мавсумдаги биринчи ўйинимизни ўтказгандик. 


Ўзбекистонда ютқазмаслик сири? Бунда хеч қандай сир йўқ. Ўзбек жамоалари доимо фейр-плейга амал қилишади. Ўйинни бузишга ҳаракат қилмайдилар. Биз учун ўз услубимизда ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш осонроқ", - дея ўз фикрларини якунлади меҳмонлар мураббийи.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика