UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  30 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Златан ёши ўтгани сайин “ёшармоқда”?! Янгиликлар

Златан ёши ўтгани сайин “ёшармоқда”?!

“МЮ”нинг Европа лигасида апрел ойидаги ўйинида тиззаси оғир шикастланган Златан Иброгимович ҳамон жароҳатини даволаш билан банд.

Бу орада унинг таваллуд айёми ҳам бўлиб ўтди. 

Август ойининг охирида швециялик “Юнайтед” билан шартнома имзолади ва ҳозирда ўз одатига кўра, физиология ва инсон саломатлиги ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтириб, ундан хайратланишда давом этишимиз устида ишламоқда. Дарҳақиқат, Златаннинг жисмоний ҳолатига хавас қилса арзийди. У мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга югуриш йўлакчаларида тушган суратларини жойлайди ва уларда “Моуринюга айтинглар, яқинда қайтаман” деган изоҳ қолдиради. 

Бунга қадар у ўқувчилари билан оёғи билан қандай қилиб бокс қопини тепаётгани тасвирга олинган видеони бўлишган эди. Умуман олганда, классик Иброҳимовичнинг ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳати йўқ. Унинг фаолиятидаги ззига хос жиҳати шуки, у 30 ёшга тўлганидан сўнг, аввалгига қараганда кўпроқ гол урди.

Феврал ойида у Англия премер-лигасида 15 та гол уришга муваффақ бўлган енг ёши улуғ ўйинчига айланди (ўша вақтда Ибра 35 ёш 125 кунлик эди). Снайпернинг шахсий рекорди — “ПСЖ” таркибида 2015/16 йилги мавсумда 51 учрашувда 50та гол — Златан 34 ёшида бунга еришди!


Агар Златан мунтазам режимга амал қилмай  ва спорт залга қатнаб турмаганида, ҳаттоки унинг такрорланмас организми ҳам бундай темпга дош беролмасди. Златан учун ҳар бир нарса муҳим ва майда-чуйдалар йўқ у учун. Манчестерга ўз физиотерапевти билан келгани бунга яққол далил бўла олади.

Ўттиздан ошганда Ибра бундай натижаларга эришишида муҳим роллардан бирини Фабио Капелло ўйнагани эътиборга лойиқ.

Швециялик айнан Капелло туфайли ўйин услуби ўзгарганини ва мутахассис тавсияси билан Марко ван Бастен ўйинларини томоша қилиб, ўзи учун хулосалар чиқарганини айтиб ўтади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика