

"Имкониятлар жуда яхши. Асосийси, ҳар доимгидек ўйинни намойиш қилиш керак. Англия? Терма ҳар доим ўз эмоциялари билан курашади, бу эса бизга афзалликлар келтириши мумкин. Совуққонликни сақлаб қолиш керак. Мен - шведман, ўз термамга ишонаман. Ҳа, Швеция жаҳон чемпионатини юта олиши мумкин деб ўйлайман. Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаганди, бироқ йигитлар ўзларига ишонмоқда. Барча шведлар ўз термаси билан фахрланишади", - деди форвард.



