UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:3 (матнли трансляция)  32 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  11 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  21 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Златан Ибрагимович: “Ўтишимни Мейвезер ва Пакьяо жангига қиёслаш мумкин” (тўлиқ интервью) Янгиликлар

Златан Ибрагимович: “Ўтишимни Мейвезер ва Пакьяо жангига қиёслаш мумкин” (тўлиқ интервью)

“Манчестер Юнайтед” Златан Ибрагимович билан шартнома тузганини маълум қилди.


34 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида янги клуби сафига қўшилди. ПСЖ таркибида швециялик футболчи 180 учрашувда 156 тўп киритди. 1999 йил “Мальмё”да фаолиятини бошлаган Ибрагимовчи 4 мамлакатда чемпионликка эришди. Клуб телеканали “қизил иблислар”нинг янги аъзоси билан суҳбатлашди.


- “Манчестер Юнайтед”га хуш келибсиз! Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Жуда ҳаяжондаман ва хурсандман. Ниҳоят ҳаммаси якунланди. Кўплаб музокаралар бўлди ва охири барчаси ҳал бўладиган вазият етиб келди. Энди иш бошлашни кутаман. Бахтлиман ва йигитлар билан танишиб, машқ қилиш имкониятини кутаман. Машғулот учун шароитларни баҳоладим – дарҳол клубнинг қанчалик катта эканини билиб олдим.

- Анча муддат турли гап-сўзлар оралади. Барчаси тугаганидан хурсандмисиз?

- Эътиборимни бир нарсага, “Манчестер Юнайтед”га қаратиш имкони борлигидан хурсандман. Европа чемпионатида ўйнадим ва унда одамлар ўйинимдан кўра келажагимни кўпроқ муҳокама қилаётгандек кўринди. Клубга эътиборимни жамлаб, унинг учун кучим борини бераман.

- Ўтишингизга Жозе Моуриньо қандай таъсир кўрсатди?

- Қарор қабул қилиш осон бўлди, фақат расмийлаштириш қийин кечди. Буни худди Мейвезер ва Пакьяо жангига ўхшатиш мумкин. Барча бунинг иложи йўқлигини таъкидлади, лекин амалга ошди. Жамоам, “Манчестер Юнайтед” ва Жозе Моуриньога ўтишимни амалга оширгани учун миннатдорчилик билдираман. Энди бу жамоа аъзосиман ва бундан бахтиёрман.

- Жозе билан “Интер”да бирга ишлаганингиздан яхши таассуротлар қолган бўлса керак?

- Ҳа, хотиралар дарҳақиқат ажойиб. Биргина афсусланадиган нарсам – атиги бир мавсум бирга ишлаганимиз. Биргаликда ғалаба қозониб, улардан роҳатландик. Кўп вақтни бирга ўтказганмиз ва Жозени яхши биламан. Уни нафақат мураббий, балки инсон сифатида ҳам биламан. Ундан ижобий таассуротлар қолган. У ва мен – ғолиблармиз. Қаерга борсак ҳам ғалаба қозонамиз ва яна зафар қучамиз.

- Премьер-лига ажойиб фаолиятингизда етишмаётган ягона нарсами?

- Ўйлашимча, бу катта синов. Ҳар доим ғалаба қозонганман ва фаолиятим ҳамда ҳаётимда янги саргузашт бошланишини орқизиб кутаман. Бу ерда зафар қучсам, билмадим, яна қайси футболчида бунча кўп чемпионатда ўйнаш ва уни ютиш имкони юзага келади? Бу ерга ютуқлар учун келганман. Бунга эса жиддий меҳнат билан эришилади. Ҳамиша кўп тер тўкканман.

- Янги мавсумда лигада кураш кескин кечади. Англияга юқори савиядаги мураббийлар ва футболчилар ташриф буюрди. Ундан нима кутяпсиз?

- Мен Премьер-лига ҳақида “Манчестер Юнайтед” футболчиси сифатида ўйлайман. Бу ердаги ҳар бир ўйин янги келган футболчи ва мураббийлар, шу жумладан менинг келишим билан жаҳон диққат марказида туради. Ажойиб турнирдаги қувноқ йил бўлади. Мен синовдан қўрқмайман.

- 11 йилда 10 совринга эга чиқдингиз. Бу ерда ҳам шундай руҳда давом этмоқчимисиз?

- Об-ҳаво қандай бўлишини кузатиш учун эмас, балки ғалаба учун келдим. Вақтимни бекорга сарфламоқчи эмасман. Мақсадим – ғалаба қозониш, унга етмагунимча бўш келмайман. Европа Лигасида ўйнаймиз. Ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада зафар қучишга интиламиз. Бундай мураббий ва футболчилар билан биргаликда ишлаб, албатта мақсадимизга етишамиз. Биздан талаб қилинган барча нарсани амалга оширамиз.

- Жамоада Маркус Рэшфорд ва Антони Марсиял каби яхши ҳужумчилар бор. Уларга тажрибангиздан ўргата оласизми?

- Ўйлайманки, ҳа. Турли жамоадошларимдан маданиятни ўрганганман ва улар жаҳон даражасидаги футболчилар бўлган. Барчаси одамнинг ўзига боғлиқ – агар профессионал бўлсанг, жиддий меҳнат қилсанг муваффақиятга эришасан ва топ-савияли ўйинчи бўласан. Барча йигитларга ёрдам беришга интиламан. Яна клубга аввалги ўрни – жадвал юқорисига қайтиш учун бор кучимни бераман.

- “Олд Траффорд”да ўйнаш имконини кутяпсизми? Бу ерда “Интер” билан бўлгансиз.

- Ҳа, биринчи ўйинимни орзиқиб кутяпман. Унинг ҳар лаҳзасидан завқ оламан. Бу ажойиб ишқибозларга эга ғаройиб стадиондир. Ўша кун мен учун ўзгача бўлади.

- ПСЖдаги тиғиз мавсум ва Европа чемпионатидан кейин мавсумга тайёргарликни қачондан бошлайсиз?

- Энди хотиржам дам олишим мумкин. “Манчестер Юнайтед” футболчисига айландим ва жаҳондаги энг бахтли инсонман! Лекин янги мавсум арафасида ҳордиқ чиқаришим даркор. Қанчалик узоқ дам оламан? Мураббий билан гаплашиб, буни ҳал қилиб оламиз.

- Парижни тарк этаётиб, у ерга қирол сифатида бориб, афсонадек кетаётганингизни айтдингиз. “Юнайтед”дан кетаётган пайтда ким сифатида кетишни истардингиз?

- Умид қиламанки, ҳаммаси мен кутгандек кечади. Бироқ бу мен учун янги боб ва уни аввалгиси билан таққослашни хоҳламайман. Булар турлича нарсалар ва ўзингиз фарқни кўриб оласиз.

- “Манчестер Юнайтед” ишқибозларига нима дейишни истайсиз?

- Жуда хурсандман ва янги мавсумни интиқиш билан кутаман. Сизлар ажойиб ишқибозсизлар, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этинг. Бу кўп яхши воқеалар рўй берадиган ажойиб йил бўлади. Бизни қўллашда давом этинг ва бунга жавоб берамиз. Умид қиламанки, сизлар учун биттадан кўпроқ соврин ютамиз.

Жозе Моуриньонинг Ибрагимовчининг ўтиши ҳақида шундай фикр билдирди: - Златан уни таништиришга муҳтож эмас. Кўрсаткичлари барчасини айтиб турибди. Ибра жаҳондаги энг яхши ҳужумчилардан бири, доим бор кучини ишга солади. У футбол оламидаги барча кучли чемпионатларда ғолиб чиққан ва унда энг яхши лигада ўйнаш имконияти мавжуд. Янги мавсумда унинг иқтидори “Олд Траффорд”даги мухлисларни ҳайратлантиришига шубҳа қилмайман. Унинг тажрибаси жамоадаги ёшларнинг ўсишига ёрдам беради.

Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика