Златан Ибрагимович: «Ўйиндан олдин Португалия фаворит эканини айтгандим»

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2013, 10:42
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2014 плей-офф дастлабки учрашуви доирасидаги Португалияга қарши ўйиндан (0:1) сўнг қуйидаги фикрларни билдирди.

«Ҳисобни тенглаштира олмадик. Биз рақиб дарвозаси олдида деярли хавфли вазият яратмадик. Бугунгидан кўра яхшироқ ўйнай оламиз.

Учрашувдан олдин ҳам айтгандим: Португалия - фаворит. Уларнинг таркибида кучли ўйинчилар кўп.

Сафардаги дуранг яхши натижа бўларди. Аммо 0:1 ҳисоби 0:2 дан кўра яхшироқ», – дейди Ибрагимович.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru