Златан Ибрагимович MLSда қолишига шаъма қилди

18 дек 2018, 00:00
​ "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг твиттердаги саҳифасида ўзига хос хабар қолдирди.

37 ёшли швециялик афсона қуйидагича твит қолдирган:

"MLS, ҳали сен билан қиладиган ишларимни тугатганим йўқ", - деб ёзади Ибрагимович.

Аввалроқ, Златан "Милан"га қайтиши мумкин деган хабар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович жорий мавсумда "Лос-Анжелес Гэлакси" сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 6 та голли пас беришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/Ibra_official