Зинедин Зидан: «Роналду ЕЧЛда ўзининг 100-голини уришига ишонаман»

Narzulla Saydullayev
11 сен 2016, 10:20
«Реал» устози Зинедин Зидан «Осасуна»га қарши ўйиндан сўнг (5:2) ўз фикрларини билдирди.

«Модрич мухлислар олқишига ҳақли эди, Бензема эса Моратанинг ортида яхши ўйнади. Чоршанба куни «Спортинг» билан ўйинга у кўпроқ тайёр бўлади.

Мората ўйинда тўлиқ ўйнади. У тўп билан бўлганида кутилмаган қарорларни кутиш мумкин.

Роналдуни алмаштириш? У билан ҳеч нимани муҳокама қилмадим. Унинг ўйини менга ёқди, барча ўйинларда 90 дақиқа ўйнашини истайман. Биз 21 кун ичида 7та ўйин ўтказишимиз керак.

Умид қиламанки Роналду бу мавсумда кўплаб голлар уради. ЕЧЛда 100-голини уришига ишонаман. (Айни пайтда унинг ҳисобида 93та гол бор)», – дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›