

«Бутун ўйин давомида яхши ўйнадик. Бу ҳақли ғалаба бўлди. Ҳар куни битта ишни такрорлайвериш қийин, аммо Роналду ҳар куни буюк ишларни қилишда давом этади.
Ажойиб натижага эришдик, аммо олдинда ҳали қийин жавоб баҳси борлигини билмиз. Ўтган йил сафардаги ўйинда барча нарса содир бўлиши мумкинлигини кўргандик», – дейди Зидан.




