

“Қойилмақом ҳиссиёт. Ҳа, менинг ролим бор, аммо асосий ишни йигитлар бажарди. Бу чиндан ҳам ажойиб жамоа. Уларни бахтли кўрсам, мен ҳам хурсанд бўламан. Биз энг яхши бўла олдик, шу боисдан ҳам кўпроқ очко тўпладик. Бори шу. Бу кунлар фаолиятимдаги энг яхшиси. Чемпионлар Лигаси бу — Чемпионлар Лигаси. Аммо ундан ҳам кўра кўпроқ Ла Лига чемпионлигидан хурсандман. Бу жуда ҳам ажойиб”, — дейди Зидан.


