UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  9 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  190 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1

Зинедин Зидан: "Бейл ажойиб ўйинчи, шу сабабли ҳам "Реал" уни танлаган" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Бейл ажойиб ўйинчи, шу сабабли ҳам "Реал" уни танлаган"

Ўтган хафтада БАА пойтахти Абу-Дабида бўлиб қайтган "Реал"нинг иккинчи мураббийи Зинедин Зидан ОАВ вакиллари билан ҳам суҳбатлашган.
Эътиборингизга ушбу афсонавий французнинг қизиқарли интервюсини тақдим этамиз.

Гарет Бэйл ҳақида фикрингиз қандай?
У жамоага тезда киришиб кетди, ҳамма уни яхши қабул қилди. Унинг жисмоний кўрсаткичи яхши эмасди, шу сабабли ҳам унга бошида қийин бўлди. Хозир эса у машғулотларни бошлади ва тез орада ўйинга тайёр бўлади.

Унинг баҳоси ўз даражасига тўғри келадими?
Бундай бозорда шу нархда сотишни ва олишни хоҳлайдиган жамоалар бор. Бейл ажойиб ўйинчи, жамоага кўп фойда келтиради, шу сабабли ҳам биз уни танладик.

Нима деб ўйлайсиз Бензема нега гол уролмаяпти?
Қачонки ўйинчида "қора чизиқлар" бўлса унга қийин бўлади. Балким у ўзига бўлган ишончни ва совуққонликни йўқотгандир, лекин истеъдодини ҳеч қачон йўқотмайди. Ундан голлар талаб қилишмоқда, у хозир гол урмаяпти ва шунинг учун ҳам уни танқид қилишяпти, лекин Каримга ва унинг бажараётган вазифасига шубҳаланиш керакмас. Шунда Бензема ҳеч қачон таслим бўлмайди.

Келажакда бош мураббий бўлишни режалаштиряпсизми?
Мен Франция термасининг мураббийи бўлишни орзу қиламан, лекин бу келажакда. Мен ҳар доим сабрли бўлганман ва Карло билан ишлашда кўп нарса ўрганишим керак, бу эса келажакда бош мураббий бўлишим ва менинг мақсадим учун имкониятдир.

Реал Мадрид мавсумни суст бошлаганини қандай баҳолайсиз?
Натижалар олдингизда. Ўйлашимча улар сизни қониқтиради, лекин бизда ўсиш бор.

Искони сиз билан солиштиришларига нима дейсиз?
Иско билан солиштиришлар бўлди, лекин олдинлари мен энди ўйнашни бошлаганимда мени ҳам солиштиришарди. Одамлар мени битта чизиқда ўйнаганлигимиз учун ҳам, "Ювентус"да ўйнаганлигимиз учун ҳам Платини билан солиштиришган.

Жамодаги энг яхши дўстингиз ким эди?
Роналдо. Унда ажойиб истеъдод бор эди.


Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика