

"Зинченко бугун машғулотда қатнашмайди. Қолганлар сафга қайтишган, тикланиш яхши давом этмоқда. Фернандиньо шуғуллана бошлади. Агуэро тайёр, бироқ унга формани тиклаб олиш учун бироз вақт керак" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви эртага, 17 апрель куни бўлиб ўтади. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:0 ҳисобида "шпорлар" ғалабаси билан якунланган эди.



