UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   0 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  6 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг Янгиликлар

Зийрак мухлислар учун! Ўқинг ва 5та хатони топинг

Сайтимиз ўқувчилари зерикиб қолмаслиги учун турли лойиҳаларни ва янгиликларни амалга ошириб келяпмиз.
Мана шундай янгиликлардан бири “Ўқинг ва бешта хатони топинг” деб номланади. Бунда сизларга хабарлар, воқеа, интервью ёки бирор бир мақола ҳавола этилади.

Мазкур рукндаги хабарлар ёки мақолада атайлаб бешта хато маълумотни келтириб ўтамиз. Хатолар она тилимизнинг грамматикаси билан боғлиқ эмас (яъни, гап тузиш, имловий хатолар ва ҳоказо). Балки аниқ рақам, исм-фамилия, жой номлари, ёш ва йиллар билан боғлиқ бўлади. Агар зийрак мухлис бўлсангиз, марҳамат унда қуйидаги хабарлар орасида атайлаб қилинган 5та (бешта) хатони топинг ва изоҳ сифатида хатони ёзинг ва ёнига тўғрисини қолдиринг. Қайси ўқувчимизнинг қанчалик фаоллиги шунда маълум бўлади. Қани, бошладик бўлмаса!

“МАРСЕЛЬ” МАРСЕЛО БЬЕЛСА БИЛАН КЕЛИШИБ ОЛДИ
“Марсель” президенти Венсан Лабрюннинг баёнот беришича, келаси мавсумдан бошлаб клубни Марсело Бьелса бошқаради. Эслатиб ўтамиз, 58 ёшли Бьелса илгари Аргентина, Чили ва Мексика терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Бильбаонинг “Атлетик” жамоасида ҳам ишлаган. У “Марсел”да ҳозирги мураббий Дидье Дешам ўрнини эгаллайди.

КАПЕЛЛО ЖЧ-2018дан КЕЙИН ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТАДИ
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло ЖЧ-2018дан сўнг мураббийлик фаолиятини якунлашини маълум қилди. Бу борада италиялик мутахассис шундай деди: “Россия терма жамоаси охирги иш жойим бўлади. Шундан кейин футболдан кетмоқчиман. Худди Алекс Фергюссон каби йўл тутаман. У 72 ёшида мураббийлик фаолиятини тугатган эди, мен эса бу пайтда 74 ёшда бўламан”. Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги ЖЧда Россия “H” гуруҳида Жанубий Корея, Миср ва Бельгия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

“АРСЕНАЛ” МАОШЛАРНИ КАМАЙТИРМОҚЧИ
Агар “Арсенал” мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клуб раҳбарияти футболчилар олаётган маошни камайтирмоқчи. Футболчилар вазифа бажарилмаган тақдирда шартномада кўрсатилган пул миқдори 25 фоизга қисқаришига розилик билдиришди. Ҳозирги маош сақланиб қолиши учун эса “Арсенал” чемпионатни 4-ўринда тугатиши керак. Ҳозирча Лондон жамоаси “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Эвертон”дан кейин 5-ўринда боряпти.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика