Зиешнинг ПСЖга трансфери қўйилмаган имзо туфайли амалга ошмай қолган экан
02 фев 2023 01:26
Янгиликлар
Зиешнинг ПСЖга трансфери қўйилмаган имзо туфайли амалга ошмай қолган экан
Ҳаким Зиешнинг ПСЖга ижара асосида ўтиши нима сабабли амалга ошмай қолгани маълум бўлди.
Олдинроқ, "Челси" уч марта хато ҳужжатлар юборгани учун марокашликнинг трансфери муваффақиятсизликка учрагани эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, лондонликлар биринчи марта хато ҳужжат жўнатишган. Иккинчи сафар хатолар тўғирланган, аммо керакли имзо бўлмаган. "Кўклар"нинг учинчи уриниши дедлайндан сўнг содир бўлган ва шу сабабли ҳужжат ҳисобга олинмаган.
Маълум бўлишича, "Челси" ҳужжатларда йўл қўйган хато Энцо Фернандес трансферига қаратилган бор эътибор туфайли бўлган экан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон
Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади
Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"
Фикрлар