

Агар жамоа мазкур учрашувда ғалабага эришолмаса, мадридликлар устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
“Реал” 7 очко билан “B” гуруҳида Европа Лигасига йўлланма берувчи 3-ўринда турибди. “Шахтёр” ҳам шундай натижага эга, пешқадам “Боруссия М”да 8 очко бўлса, сўнгги поғонадаги “Интер”да 5 очко мавжуд. 6-тур олдидан мазкур квартетдаги барча жамоалар кейинги босқичга чиқиш имконига эга.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Боруссия М” учрашуви Тошкент вақти билан 10 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.



