Зиданнинг фикрича "Реал" ва ПСЖ айни пайтда Европанинг энг кучли жамоалари

Aziz Tukhtamuradov
12 окт 2015, 22:48
Франциялик собиқ футболчи Зинедин Зидан Европадаги энг кучли жамоа қайси клуб эканлигини айтиб ўтди.

"Айни пайтда "Реал" ва ПСЖни Европанинг энг кучли жамоаларидан деб ҳисоблайман. Шунингдек, "Барселона" ҳам ушбу қаторда туриши мумкин. "Бавария"? Ушбу жамоа улардан бироз ортда", - дейди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби "Барселона" ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Goal.com