

"Фикримча, унга "Ювентус" мос келади. Чунки томонларнинг ўтмиши бир-бирини боғлаб туради. Зидан бошқа клубда ишлаши мумкин. Бироқ уларнинг лойиҳаси қизиқроқ бўлиши керак. Аммо у 2019 йилдан кейин ишга қайтади", - деди агент.
Олдинроқ франциялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"да иш бошлаши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.


