Зидан юбилей ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 10:26
ЛаЛиганинг 32-турида Мадриднинг "Реал" клуби "Малага" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди.

Шундай қилиб, Зинедин Зидан "Қироллик клуби" устози сифатида 100-ғалабасига эришди. Бу муваффақиятга эришиш учун камроқ ўйин керак бўлган мураббийлар: Луис Энрике (126та ўйин, "Барселона"), Жозе Моуриньо (133та ўйин, "Реал") ва Хосеп Гвардиола (139та ўйин, "Барселона).

Зидан статистикаси: 140та ўйин (71,4% ғалаба), 100та ғалаба, 25та дуранг ва 15та мағлубият.

ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com