Зидан учун 3 топ-жамоа курашмоқда

Mirjalol Normatov
11 сен 2018, 12:11
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан тез орада ўз ишига қайтиши мумкин.

"El Mundo Deportivo" хабарига кўра, айни дамда унинг хизматларига "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Учала клуб ҳам жамоанинг навбатдаги натижаларига қараб, бош мураббийни истеъфога чиқаришлари мумкин.

Олдинроқ Зидан мураббийликка тез орада қайтишини маълум қилганди. Ҳозирда унга "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo