Зидан: “Топ даражадаги мураббийлар кўп, аммо у энг зўри”
25 фев 2020 20:50
Янгиликлар
Зидан: “Топ даражадаги мураббийлар кўп, аммо у энг зўри”
“Реал” устози “Манчестер Сити”га қарши баҳс олдидан “шаҳарликлар” мураббийи Пеп Гвардиола ҳақида илиқ фикр билдирди.
ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган “Сантьяго Бернабеу”даги беллашув эртага тунги 01:00га белгиланган.
“Гвардиола дунёнинг энг яхши мураббийими? У буни “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”да кўрсатди. Топ даражадаги мутахассислар кўп, аммо у энг зўри. “Сити”да тўпни назорат қилиш билан бирга бошқа кучли жиҳатлар ҳам мавжуд. Бироқ, асосийси биз нима қилишимиз зарурлиги муҳимроқ. Мана шуниси бизни кўпроқ қизиқтиради”, – дейди мураббий.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар