Зидан, Саньоль ва Макелеле «Бавария»да амалиёт ўташади

Narzulla Saydullayev
24 мар 2015, 09:29
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Мюнхен клуби машғулот базасида 7 нафар франциялик мураббийларга дарс беради.
Клублар танаффусга чиққан вақтда «Бастия» собиқ устози Клод Макелеле, «Бордо» устози Вилли Саньоль, «Реал Мадрид Кастилья» бош мураббийи Зинедин Зидан ва Бернар Диомед, Клод Ле Руа, Ги Лякомб ва Франк Тивилье Гвардиола қўл остида амалиёт ўташади.

Мураббийлар «Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге билан учрашишди. Сешанба ва чоршанба кунлари улар Гвардиоланинг машғулот жараёнини кузатишади.

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида Зидан ва Макелеле «Марсель» бош мураббийи Марсело Бьелса машғулотларини кузатишганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›