Зидан: "Роналдудан ҳавотир олиш керак эмас, у доимо гол уради"

Aslanov Jasurbek
16 апр 2016, 11:12
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, "Вольфсбург"га қарши жавоб учрашувида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ажойиб ўйини уни ҳайратлантирмаганини айтди.

"Криштиану доим шундай бўлган. У вазиятлардан унумли фойдалана олмайдиган пайтлар бўлиши мумкин. Аммо Роналдудан ҳавотир олишнинг кераги йўқ, чунки у доимо гол уради. У бахтли ва воқеалар ривожидан хурсанд. Футболчилар "Реал"да бахтли бўлиши учун ҳаракат қиламиз" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›