

“Бу қойилмақом натижаларни кўрсата оладиган ва қандай ўйнашни биладиган ажойиб жамоа. Майдонга чиқишимиз ва қўлимиздан келганича ўйнашимиз лозим. “Реал” яхши ҳаракат қилмоқда, ўз кучига бўлган ишончни қайтарди ва бу майдонда кўринмоқда. Бензема ва Азар эса тикланиб бормоқда, аммо улар ҳали тайёр эмас. Улар қайтадиган аниқ санани ҳам айтолмайман.
Позитив кайфиятдаман. Жароҳат олганлар тузалиб бормоқда, энг муҳими эса барча ўйинчилар ўз ишига сидқидилдан ёндашади. Ушбу йигитлар қўлга киритилган барча совринларга қарамай, улар янги ютуқлар сари интилишда давом этишмоқда”, дейди мутахассис.



