Зидан Рамос ҳақидаги бир нечта саволларга жавоб берди
22 фев 2020 00:40
Янгиликлар
Зидан Рамос ҳақидаги бир нечта саволларга жавоб берди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа етакчиси Серхио Рамос ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Рамоснинг Токиодаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши ҳақида
"У буни хоҳласа, мен Рамосни қўллаб-қувватлайман. Мамлакатингиз шаънини халқаро ареналарда ҳимоя қилиш доим шарафли".
Рамоснинг асосий таркибдаги муқим ўрни ҳақида
"Яхши савол. У бизнинг сардоримиз, жамоадаги муҳим ва етакчи ўйинчи. Мен уни заҳирада ушлаб туришдан манфаатдор эмасман. Бу нафақат мен учун, балки бутун жамоа учун жуда муҳим.
Шартномани узайтириш ҳақида
"Серхио ҳар доим мен билан бўлишини истайман. Бу жуда ажойиб", – деди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли испаниялик футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар