Зидан Моратани "Реал"да қолишга кўндирмоқда

Aslanov Jasurbek
25 май 2017, 17:12
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Альваро Мората билан хайрлашмоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, франциялик мутахассис сўнгги пайтларда Мората билан кўп суҳбатлашиб, уни "Қироллик клуби"да қолишга кўндирган. Зидан Моратанинг ўйинидан мамнун ва у учун асосий ва захира футболчилар йўқ эканлигини айтган. Бундан ташқари, мураббий Боратага катта ўйин амалиёти ваъда қилган. Мората 2018 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи ва бу ўйин амалиётига боғлиқлигини тушуниб турибди.

Мората якунланган мавсумда ЛаЛиганинг 26 та учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Мората "Реал"ни тарк этишга рози бўлди


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›