Зидан: "Менга барчаси ёқди, нафақат голлар, балки..."
14 май 2021 08:45
Янгиликлар
Зидан: "Менга барчаси ёқди, нафақат голлар, балки..."
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Гранада"га қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Мавсум тугашига яна иккита ўйин қолди. Қўлимиздан келган барчасини қиламиз.
Марсело билан тушунмовчиликлар? Йўқ. Унда озгина муаммолар бор. Шунинг учун биз билан ўйинга келмади. Бори шу.
Менга бугун барчаси ёқди. Нафақат голлар, балки ҳимояда қандай ўйнаганимиз ҳам. 2:1 вақтида биз темпни туширмадик ва яна гол урдик. Бу жамоа характерини кўрсатиб турибди.
Куртуа ажойиб сейвлар қилди. Биз кучли рақибга қарши қийин майдонда яхши ғалабага эришдик", - деди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар