Зидан "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин

Оқил Абдубарноев
3 ноя 2023, 00:14
"Манчестер Юнайтед" Эрик тен Ҳаг ўрнига муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл"дан учралган сўнгги икки мағлубият нидерландиялик мутахассиснинг Манчестердаги тақдирини хавф остига қўйган.

Клуб раҳбарияти мураббийлик пости учун "Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим ва Зинедин Зидан вариантини кўриб чиқмоқда.

Ортда қолган ўн турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” 15 очко билан турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб, пешқадамдан 11 очко ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Times