

"Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик, аммо майдонда кўрсатган ўйинимиз янада муҳимроқ. Охирги кунлар жамоа учун осон кечмади. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик ва рақибни муносиб тарзда мағлуб қилдик.
"Реал" ажойиб характерга эга. Тўғри, ҳар 3 кунда ўйин ўтказиш баъзан қимматга тушади. Албатта, "Реал" тузатиши керак бўлган хатолар бор. Шуларни бартараф қилиб, олдинга борамиз.
Ишларимиз юришмаса, танқидлар бўлишини тушунамиз. Ҳозир ижобий руҳиятни сақлаб, жамоанинг барқарорлигини оширишга интиламиз", – деди 48 ёшли франциялик мутахассис.



