

Франциялик мутахассис бу ҳақда "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги жавоб учрашувидан сўнг айтди. "Қироллик клуби" 2:0 ҳисобида ғолиб бўлиб, совринни қўлга киритди, Иско эса захирада қолди.
"Жамоам жуда ажойиб, ротация эса ўйинга таъсир ўтказмайди. Бу сафар илк учрашувда ўзини кўрсата олган Иско майдонга тушмади. У хафа бўлиши мумкин, аммо олдинда 65 тадан ортиқ баҳс кутиб турибди. Ўзгаришлар ўйинга таъсир қилмаса, бундан хурсанд бўлиш лозим" - дейди Зидан.



