Зидан: Иньеста “Олтин тўп”га лойиқ эди

28 апр 2018, 09:32
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Андрес Иньестанинг мавсум охирида “Барселона”ни тарк этиш қарори ҳақида гапирди.

“Майдонда борини берадиган, унинг ташқарисида эса сокин ҳаёт кечирадиган футболчилар менга ёқади. Иньеста томон фақат яхши фикрлар билдира оламан, мен унинг ўйинидан роҳатланаман. Унга ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида энг эзгу тилакларни тилайман. У “Олтин тўп”га лойиқ эди. Айниқса, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганда”, — дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com