

“ “Эл Класико”даги ўйинимизни “Боруссия”га қарши баҳсда ҳам кўрсатишимиз керак. Яхши ўйнадик, жамоа сифатида курашдик. Энг асосийси навбатдаги баҳсда ҳам шу ишни қилишга ҳаракат қиламиз. Айнан шу ишни такрорлаш бизга керак. ЕЧЛ 2-туридан олдин юзага келган ҳолатни биламиз. Биз диққатни бутун 90 дақиқа давомида сақлаб қолишимиз, курашишимиз лозим. Қийин ўйин бўлади. Майдонда қилаётган ишларимизга диққатли бўлишимиз шарт”, — дейди Зидан.



