

Франциялик мутахассис клуб президенти Флорентино Перес билан шахсий суҳбатда 31 ёшли футболчига ишонч билдирмаслигини айтди.
Зидан ўйинчи Англияда муваффақиятли мавсум ўтказса ҳам, унга нисбатан ўз қарашини ўзгартирмоқчи эмас.
"Шпорлар" Гаретни жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олишган. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



