Зидан: "Бавария"га қарши баҳсда Бэйлнинг ўрнини ким эгаллашини биламан, аммо айтмайман"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2017, 18:45
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида кимни майдонга туширишини билади.

"Бэйл жароҳатдан қутилиш учун яхши ишлади. Аммо у ноқулайлик ҳис қиляпти. Жиддий эмас деб умид қиламан. Эртага у ўйнамайди, таваккал қилишни истамаймиз. У тез сафга қайтади ва мавсум охирида биз билан бўлади деб умид қиламан, Гарет шунга муносиб.

Унинг ўрнини ким эгаллашини биламан, аммо айтмайман. У "Барселона"га қарши ўйнайдими? Умид қиламан, аммо аниқ билмайман" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS