Зидан "Бавария"да ишлашга қизиқмоқда
28 фев 2024 00:48
Янгиликлар
Зидан "Бавария"да ишлашга қизиқмоқда
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Германияда иш бошлаши мумкин.
Мюнхен клуби франциялик мураббийни Томас Тухелнинг ўринбосарларидан бири сифатида кўрмоқда. Илгари Зидан тил муаммоси туфайли Премьер-лига клубларида ишлашдан бош тортганди, бироқ “Бавария” масаласида у истисно қилишга тайёр – Зиданни ушбу таклиф қизиқтирмоқда.
Яқинда Бундеслига гранди раҳбарияти немис тилини билмайдиган мутахассисни тайинлашда муаммо кўрмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Зинедин Зидан 2021 йилда "Реал"ни тарк этганидан бери ишсиз. Мураббийга "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар