Зидан: "Албатта мураббийликка қайтаман"
16 июн 2023 23:28
Янгиликлар
Зидан: "Албатта мураббийликка қайтаман"
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан мураббийликка қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли француз 2021 йилнинг ёзида "қаймоқранглилар" лагерини тарк этганди. Ўшандан бери жамоа бошқарувига келгани йўқ.
"Тан оламан, футболни соғиндим. Қачон ишга қайтаман? Бу албатта содир бўлади. Лекин қачон эканлигини сизга айта олмайман", - деди мутахассис.
Аввалроқ Зидан келажакда Франция терма жамоасини бошқаришни хоҳлашини айтганди. Унга ПСЖ бир неча бор таклиф юборди, аммо мураббий ҳозирча у ерда ишлашни режалаштирмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар