Жулио Сезар "Бенфика"га ўтади

Бразилия терма жамоаси посбони Жулио Сезар "Бенфика"га ўтиши мумкин.

Лиссабон клуби Жулио Сезарни сотиб олишни режалаштирмоқда. "Бенфика"нинг асосий дарвозабони Ян Облак жамоани тарк этиши кутилмоқда ва клуб раҳбарлари Сезарни унинг ўрнига олиб келишмоқчи.
Ўтган мавсумни Жулио Сезар ижара асосида "Торонто" клубида ўтказди. Унинг трансфер ҳуқуқи КПР жамоасига тегишли.


Манба: sports.ru