Жозе Моуринью: "Ҳужумчи гол уриши керак, Торрес ҳам шундай қилади"
19 окт 2013 17:47
Янгиликлар


Жозе Моуринью: "Ҳужумчи гол уриши керак, Торрес ҳам шундай қилади"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Фернандо Торрес ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Фернандо бу мавсум ёмон ўйнамаяпти, деб ўйлайман. Ҳа, у Премъер-лига доирасида ҳали гол урмади. Лекин ҳар бир ўйинда тўлиқ ўйнаётгани ҳам йўқ-да".
"У жароҳатдан докторларнинг ёрдамидан ҳам кўра кўпроқ ўз ҳарактери эвазига ғориғ бўлди. У ҳақиқатдан ҳам майдонга қайтишни жуда истади".
"Торрес олдинда муҳим ўйинлар тургани яхши билади. У яхши ўйин кўрсатади ва албатта гол уради. Ҳужумчилар гол уриши керак ва Торрес ҳам ҳудди шу ишни қилади", деди Моуриньо.
Фикрлар