Жозе Моуриньо: «Англия кубогидан чиқиб кетганимиз шармандалик»
25 янв 2015 01:11
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: «Англия кубогидан чиқиб кетганимиз шармандалик»
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубогидан чиқиб кетганликларини шармандалик деб атади.
Мен ўзимни ёмон ҳис этмаяпман, чунки мен ўзимни ишимни қилдим. Мен футболчиларимни ўйинга тайёрладим деб ўйлагандим. Танаффусда уларга эҳтиёт бўлишларини таъкидлагандим. Тўғри, натижа учун мен жавоб бераман. Бунақа сенсациялар Англияда кўп учраб туради. Лекин бу мен билан кўп содир бўлмайди. Биринчи бор қуйи дивизион вакилига мағлуб бўлиб Кубок баҳсларидан чиқиб кеттик. Мен рақиб учун хурсандман.
Мен ўйиндан кейин кийиниш хонасида кеча айтиб ўтган гапларни гапирдим. Бу нарса биз учун шармандалик.
Бу футбол ва унда учрайдиган ҳолатлар унга зеб беради. Бу каби сенсациялар бошқа спорт турларидан кўра кўпинча футболда учраб туради. Лекин "Челси" қуйи дивизион жамоасига ютқазгани, бу шармандаликдан ўзгаси эмас.

Фикрлар